"Болалар ҳаракати" сардорлари сараланди
16-24 январь кунлари юртимиз бўйлаб Ўзбекистон болалар ташкилоти — "Болалар ҳаракати" сардорлари сайловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда. Кеча вилоятимизда сайлов жараёни якунига етди. Сардорлар сайлови шаффофлик ва адолат мезонлари асосида тўрт босқичда ташкил этилди. Болалар интеллектуал, ижодий салоҳияти, манавий, миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган салоҳиятини “Жасорат”, “Қизлар академияси”, “Яшил макон”, “Ибрат фарзандлари” каби 9 та йўналишда намойиш этишди. Якуний натижаларга кўра, энг кучли деб топилган 9 нафар сардор вилоят сардори этиб сайланди...