Жиззахда “сув қудуғига рухсат” баҳонасида пора талаб қилган шахслар қўлга олинди
“Жиззах сув таъминоти” АЖнинг абонентлар билан ишлаш бўлимида фаолият олиб борган икки инспектор Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги жамият балансидаги артезан қудуғидан “ҳеч қандай ҳужжатларсиз фойдаланишга рухсат бериш”ни ваъда қилиб, эвазига 5 миллион сўм пора талаб қилгани аниқланди. Маълум қилинишича, ушбу ноқонуний ҳаракатлар филиал бош муҳандиси кўмаги билан амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳолат юзасидан фуқаро томонидан шикоят аризаси ва аудиоёзувлар тақдим...