Jizzaxnews
🌸 Ассалому алайкум! Ҳайрли душанба тонги муборак бўлсин
Янги ҳафта барчамизга омад, барака ва хушхабарлар олиб келсин. Оилангизга бахт ва тинчлик тилаймиз! ☀️ Бугунги об-ҳаво: очиқ ва қуёшли 🌡 Ҳарорат: +20°C атрофида 💧 Ёмғир эҳтимоли: 0% Яхши кайфият билан кунни бошланг. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram ...
Жиззахда шўрхок ерларда илк бор батат етиштириш бошланди
🌱 Арнасой туманида “BMB Agro” томонидан юқори қийматли ва экспортбоп экин — батат етиштириш йўлга қўйилди. Лойиҳа кам унумдор ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган. Батат шўрхок ерларда ҳам яхши ҳосил беради, 90–120 кунда етилади ва товарбоплиги 97% гача. Шунингдек, у витаминларга бой ва қайта ишлаш учун ҳам қимматли хомашё ҳисобланади...
Жиззахда тадбиркорлар муаммолари очиқ мулоқотда муҳокама қилинди
Жиззах шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси ва «Юксалиш» ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов, шунингдек, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси раҳбари Бобур Умурзаков ҳамда 20 дан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Учрашувда тадбиркорларни қийнаётган масалалар, таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди...
Хитойлик инвесторлар билан янги келишувлар имзоланди
Ўзбекистон делегацияси иштирокида Хитой Эксимбанкининг ҳамкор йирик компаниялари билан бизнес учрашуви ташкил этилди. Музокаралар марказида Жиззах вилоятидаги амалий лойиҳалар ва истиқболли инвестиция имкониятлари бўлди. 📝 Учрашув давомида Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан қуйидаги йирик компаниялар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди: 🔹 “YUTONG BUS CO., LTD.” — транспорт тизимини ривожлантириш; 🔹 “Xinjiang Boshiran Intelligent Agricultural Machinery Co...
