Найти тему
159 подписчиков

#xalqaro_madaniy_meros_xaftaligi


Имом ал-Бухорий мажмуасида замонавий рақамлаштирилган музей қуриш режалаштирилган

Бу ҳақида Тошкентда ўтказилаётган халқаро маданий мерос хафталигида “Outdoor Factory” компанияси директори Синан Тураман айтиб ўтди:

— Биз Ислом цивилизацияси маркази билан 2021 йилдан бери самарали ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Ҳамкорлик доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мажмуасида замонавий рақамлаштирилган музей қуриш режалаштирилган. Музей ҳам анъанавий, ҳам замонавий санъатни ўзида мужассам этган маскан бўлади. У ерда Имом Бухорийнинг болалигидан тортиб, унинг феноменал хотирага эга экани, “Сахихул Бухорий” асарининг яратилиш тарихи ва бошқа асарлари ҳақида батафсил маълумотлар хронологик тарзда интерактив, замонавий мультимедиа технологиялардан фойдаланган ҳолда намойиш этилади.

#xalqaro_madaniy_meros_xaftaligi  Имом ал-Бухорий мажмуасида замонавий рақамлаштирилган музей қуриш режалаштирилган  Бу ҳақида Тошкентда ўтказилаётган халқаро маданий мерос хафталигида “Outdoor...
Около минуты