16 подписчиков
Жиззах вилояти мусиқали драма театри жамоаси Туркиянинг Малтепе шаҳрида ўтказилаётган VI халқаро Малтепе театр фестивали ҳамда Анқарада бўлиб ўтадиган XVI этнос Анқара халқаро театрлар фестивалида иштирок этмоқда.
Фестиваль 1 октябрь – 1 ноябрь кунлари бўлиб ўтмоқда. Охирги ўн кунликда Жиззах вилоят мусиқали драма театри чиқишларига навбат берилади.
Мазкур фестивалларда театримиз жамоаси турк драматурги Тунжар Жўжанўғли қаламига мансуб, режиссёр Кубилай Эрделикара томонидан саҳналаштирилган “Кўчки” спектакли билан иштирок этмоқда.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
21 октября 2024