Найти тему
16 подписчиков

#Diqqat #Muhim


«Афросиёб» тезюрар поезди ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилди

8 октябрдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари йўловчи жадвалига ўзгартиришлар киритилди.

Бу ҳақда «Темирйўлэкспресс» АЖ матбуот хизмати маълум қилди. Компания, ўз навбатида, йўловчилардан чипталарида белгиланган вақт бўйича вокзалда ҳозир бўлишларини сўрамоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойида «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси «хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг тарихий шахарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш мақсадида» юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларининг эрталабки қатновларини бир соат олдинга кўчириш режалаштирилаётганини билдирган эди.

Каналимизга обуна бўлинг

#Diqqat #Muhim  «Афросиёб» тезюрар поезди ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилди  8 октябрдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари йўловчи жадвалига ўзгартиришлар...
Около минуты