16 подписчиков
Мономарказлар ваколати кенгайтирилади
🔰 Президент қарорига кўра, саноат кириб бормаган маҳаллаларда 2025 йил 1 декабрга қадар 1 000 та, 2026 йилда 2 000 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда кичик ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.
🏢 “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида касбий кўникмалар марказлари ташкил этилади ҳамда қуйидагилар йўлга қўйилади:
🔸2025 йил 1 январдан иш берувчилар талабига мослашувчан ўқитиш муддати ва вақтини назарда тутувчи тезкор курслар;
🔸2025 йил 1 мартдан амалий касбий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш имконини берувчи янги тажрибани жорий этиш;
🔸2026 йил 1 январгача касбий кўникмалар марказларини халқаро баҳолаш ташкилотларининг аккредитациясидан ўтказиш орқали уларнинг битирувчиларига хорижда тан олинадиган сертификатлар бериш;
🔸2026 йил 1 июлгача халқаро стандартлар бўйича касбий малакани баҳоловчи маркази ташкил қилинади ва хорижий давлатларда тан олинадиган малака сертификати бериш
Около минуты
7 октября 2024