Найти тему
16 подписчиков

➖➖Тафаккур вақти:


Негадир...

Негадир дастурхонда камроқ таом қолса, оналарнинг қорни ҳамиша «тўқ» бўлади...

Негадир янги кийим олиш навбати оналарга етса, уларнинг кийимлари ҳамиша «бут» бўлади...

Негадир оналар аксирса, йўтал тутса, шунчаки «томоғи қичишган» бўлади...

Негадир оилага ташвиш тушса, бор масъулият оналар зиммасига тушади... Ўзларини қурбон қилишга тайёр турадилар...

Негадир оналар ҳеч йиғлаганини кўрсатмайдилар, агар кўзида намлик кўрсак, шунчаки кўзлари «оғриётган» бўладилар...

Биз мана шу «рост»ларга ўзимизни ишонтиришга уринамиз, негадир?!...

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

➖➖Тафаккур вақти:  Негадир...  Негадир дастурхонда камроқ таом қолса, оналарнинг қорни ҳамиша «тўқ» бўлади...  Негадир янги кийим олиш навбати оналарга етса, уларнинг кийимлари ҳамиша «бут» бўлади...
Около минуты