Найти тему
16 подписчиков

Куннинг муҳим хабарлари


➡️ Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. У ижтимоий ҳимоя тизими, темирйўл ва энергетика соҳалари, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва бошқа соҳаларни қамраб олади.

➡️ Президент фармонига кўра, боғчаларда директор ўринбосари лавозими жорий этилади. Муассасаларда кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий кўникмалар ривожлантирилади. Боғча раҳбари ва педагог кадрларини вазир жамғармаси ҳисобидан рағбатлантиришга рухсат этилади.

➡️ Ўзбекистон сўнгги уч ойда илк бор 792,6 млн долларлик олтин экспорт қилди.

➡️ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Шахмат федерациясига раис этиб сайланди. Мазкур лавозимда ишлаб келаётган Алишер Саъдуллаев эса унинг биринчи ўринбосари бўлди.

➡️ Президент фармонига кўра, 2026 йилдан бошлаб санитария тозалаш корхоналари чиқинди йиғиш жойларига видеокамералар ўрнатиши, шунингдек, чиқинди ташувчи машиналарни GPS кузатув тизимлари билан жиҳозлаши шарт бўлади.

➡️ Маданият вазирлиги концерт ташкилотчиларига миллий қадрият ва анъаналарга риоя этилишини текшириш учун «Ўзбекконцерт»га батафсил сценарий тақдим этиш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда.

➡️ Тошкент мозаикаларини реклама баннерларидан озод қилиш бўйича лойиҳа икки халқаро реклама фестивалида — Грузиядаги AdBlackSea ва Қозоғистондаги Red Jolbors фестивалларида ғолиб чиқди.

➡️ Тошкент-Самарқанд йўлида автомобилини 195 км/соат тезликда бошқариб, йўл ҳаракати қоидасини бузган хонанда Жаҳонгир Отажонов 3 млн 375 минг сўм жаримага тортилди. Йўлда телефондан фойдалангани учун эса 1 млн 125 минг сўм жарима белгиланди.

➡️ АҚШ жануби-шарқида содир бўлган «Ҳелен» тўфони 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди, юзлаб одамлар бедарак йўқолди. Бир қатор штатларда 850 мингдан ортиқ аҳоли электрсиз қолмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Куннинг муҳим хабарлари  ➡️ Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.
1 минута