16 подписчиков
✅✅✅#жамоатчиликназорати
Бир неча кун аввал халқ тилида Амир Темур дарвозаси деб аталадиган ҳудудда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, тоғдан қулаб тушиши мумкин бўлган тошларни олиб ташлаш ишлари амалга оширилди. Бир неча бошқарма ҳамкорлигида олиб борилган ўқув машғулоти давомида рамзан Жиззах дарвозасига айланган қоядан катта-катта тошлар кесиб олиб ташланди.
Бу иш учун қандай илмий асос ва хулосалар бор? Боиси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасида табиий ресурсларнинг давлат муҳофазасида эканлиги белгиланган. Шунингдек, Миллий табиий мерос объектлари рўйхатида 10 та ғор, 5 та дара, 10 та тоғ, қоя ва тошлар, 6 та чўл, қумлик ва барханлардан таркиб топган 31 та геологик объект мавжуд.
Мухбиримиз юқоридаги савол билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат қилди.
🔸 Батафсил
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
15 октября 2024