Найти тему
16 подписчиков

Миллий гвардия Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси бўш бўлган ҳарбийлаштирилган назоратчи лавозимларига танлов эълон қилади.


Танловда ўрта-махсус ёки ўрта, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган, Жиззах вилояти ҳудудида доимий рўйҳатда турган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
18 ёшдан 25 ёшгача бўлган, жумладан 25 ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Бўй кўрсаткичи бўйича эркак номзодларнинг бўйи 178 смдан, аёл номзодларнинг бўйи 170 смдан паст бўлмаслиги керак.

Зарур ҳужжатлар:
- биометрик паспорти ёки ИД-картаси;
- туғилганлик ҳақида гувоҳномаси;
- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асл нусхаси; (сиртқи таълимда таҳсил олаётган бўлса ўқиш жойидан маълумотнома,
ўрта-махсус ёки ўрта таълимни тугатганлар ўрта-махсус диплом ёки шаҳодатнома иловалари билан);
- ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;
- ҳудудий тиббиёт бирлашмаларидан Ф-086 тиббий маълумотнома.

Номзодлар 26-27-28 сентябрь кунлари Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.

Манзил: Жиззах шаҳар, Сайилжой кўчаси, 5-уй,(Жиззах вилоят прокуратураси ён томони) (72) 226-59-46;

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

1 минута