16 подписчиков
#Тақвим
🗓 Эски ҳисоб бўйича 23 сентябрдан Мезон ойи кириб келади. Мезон ўзбекчада тарози дегани.
♎️ "Тарози" ўз номи билан йил давомидаги хирмонга назар ташлаш, бор-йўқни ўлчаш палласини билдиради.
🎉 Байрам. 23 сентябрь куни Шарқ халқларида Меҳржон байрами нишонланган. Абу Райҳон Беруний “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида: “Қуёш ва ой осмоннинг икки кўзи бўлганидек, Наврўз ва Меҳржон ҳам замоннинг икки кўзидир”, деб ёзган.
🌾 Деҳқончилик. Мезон ойи буғдой экиш мавсумидир. Шунинг учун халқ тилида айтилади: “Сунбулада суғор, мезонда эк”. Деҳқончилик тажрибасига кўра, бу серҳосиллик гаровидир.
📌 Лирик чекиниш. Мурод Муҳаммад Дўст "Лолазор" романида мавсумни шундай тасвирлайди:
"Осмон мезонлардан йилтирар эди... мезонлар кўкка учди, томларнинг бўғотларига, дарахт шохларига, симларга, симёғочларга илашди, тағин учди, токи куз шамоллари келтирган ёмғирларда ивиб, секин-секин узилиб-чўзилиб-чириб битмагунча учаверди".
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
24 сентября 2024