Найти тему
16 подписчиков

Ўзбек тилини ўргатувчи бепул курслар ташкил этилди.


🔷 Мамалакатимизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатлар вакилларига давлат тилини ўрганиш учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўзбек тилини ўрганувчилар учун бепул “Ўзбек тили” курслари ташкил этилди.

💵 Ўқув машғулотлари учун ҳеч қандай тўловлар талаб қилинмайди. Ўқув курсининг афзаллиги:

👭жонли мулоқот, анъанавий дарслар;
💥10-12 нафарли кичик гуруҳлар;
📖144 соатга мўлжалланган махсус ўқув дастури;
⚡️барча қулайликларга эга замонавий ўқув хоналари;
📝малакали мутахассисларнинг қизиқарли дарслари;
📜даражали сертификат

Айниқса, охирги банди яхши экан. Ўзбек тили ўқитувчиларига ҳам даража сертификати учун қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Ўзбек тилини ўргатувчи бепул курслар ташкил этилди.
Около минуты