17 подписчиков
🥳🤣😀🫠😀🤥😓😀🤥
Куннинг муҳим хабарлари
➡️ Uzbekistan Airways 2 октябрдан бошлаб Ироқ ҳаво ҳудуди, шунингдек, Эрон ғарбий қисмини айланиб ўтган ҳолда парвозларни амалга оширишини маълум қилди.
➡️ Ўзбекистон Багама ороллари билан дипломатик алоқа ўрнатди. У Ўзбекистон билан муносабатлар ўрнатган 155-давлат бўлди.
➡️ Қирғизистоннинг 4 та пансионати Ўзбекистонга берилди. Иссиқкўлдаги пансионатлар фаолияти тўғрисидаги халқаро шартнома Ўзбекистон президенти томонидан тасдиқланди.
➡️ Ўзбекистон Stadler компаниясидан поездлар сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
➡️ Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади. Саида Мирзиёева шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан учрашди. Унда реставрация лойиҳаси муҳокама этилди.
➡️ Хонанда Жаҳонгир Отажонов машинасида 195 км/соат тезликкача чиқиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузди. У видеони Instagram’га жойлади.
➡️ Тошкент вилоятида 30 дан ортиқ кобра илон қочиб кетди. Илонлар кўча-кўйдан ва одамларнинг уйларидан чиқиб келаётгани акс эттирилган.
➡️2024 йилнинг ярим йиллигида 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди.
➡️ Наманганда ҳайдовчи 9 ўринли транспортга 30 дан ошиқ боғча боласини миндириб ҳаракатланди. Ҳайдовчи Hyundai Starex'га шунча болани сиғдириш учун уларнинг айримларини олд ўриндиққа ва ҳатто юкхонага ҳам жойлаб олган.
➡️ Қирғизистонда Ўзбекистонга экспорт қилиниши туфайли гўшт кескин қимматлашди. Шу сабабли мамлакатда гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
1 минута
4 октября 2024