17 подписчиков
➖🤣😶😏😜🤥😀➖
Уларни отишди тонг палласида…
Отасин қўлини ушлаган гўдак
Милтиқларга қараб секин сўради,
Сўради: “Ўқ тегса оғрирми, дада?”
Унинг овозини босди гулдурак…
Баҳорда жарликни қоплар ўт-ўлан,
Ўтлар узра сузиб ўтар оқ булут
Ва шунда бир чечак аччиқ дард билан
Тинмасдан шивирлар: “Оғриркан, дада!”
Бу нола ҳеч қачон бўлмайди унут…
✍️©Хуршид Даврон
“Бу кунда шунчалар кўп одам отилганидан, Чўлпонга келганда ўқлар тугаб қолган...” 4- октябрь ўзбек зиёлиларининг аксарияти қатағон қилинган кун.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
4 октября 2024