16 подписчиков
✅✅✅ℹ️ℹ️ℹ️📸
Бугун Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг эълони тарқалди.
Бу навбатдаги танловни эълон қилиш ҳақида эмас, балки тузилма шаклининг ўзгариши ҳақида. Яъни Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таркибига қўшилади.
Мухбиримиз Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан боғланиб, ушбу ўзгаришнинг сабаб ва моҳияти ҳақида маълумот олди.
Батафсил▶️
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
2 октября 2024