Найти тему
16 подписчиков

#Ноодатий_касблар


Навбатда туриш бўйича мутахассис

Статистик маълумотларга кўра, инсон умрининг камида 6 ойини навбатда туриш билан ўтказади. Буюк Британияда соатига 20-40 доллар эвазига ўрнингизга навбатда туриб берадиган ходимни ёллашингиз мумкин. Дўконлардаги катта чегирмалар даврида бу касб эгаларига талаб янада ортади.

Ҳайвонлар овқати дегустатори

Жонзотларни севувчилар учун махсус иш. У ҳайвонлар учун янги ишлаб чиқарилган таомларни истеъмол қилиб, сифати ва таъмини аниқлаб беради. Бу ишнинг ёқимли томони йиллик даромад 50-70 минг доллар.

Жомадон тахловчи

АҚШда 250 доллар эвазига жомадонга нарса ва буюмларни тўғри жойлаштириб бера оладиган ишчини тез-тез ёллашади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

#Ноодатий_касблар  Навбатда туриш бўйича мутахассис  Статистик маълумотларга кўра, инсон умрининг камида 6 ойини навбатда туриш билан ўтказади.
Около минуты