17 подписчиков
🇺🇿😏😀🤗😜🤬😓😶😯🇺🇿😏😀😅😓😜😜
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ПEДАГОГИК МАҲОРАТ МАРКАЗИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Вазир соати" онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоятлар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиқлари ва ходимлари ҳамда ҳудудий марказ профессор-ўқитувчилари, бўлим бошлиқлари иштирокида кенгайтирилган йигилиш ўтказилди.
Йиғилишда таълим тизимидаги ҳар бир раҳбар ва ходим масъулият билан меҳнат қилиши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, ўқув йили давомида амалга ошириладиган вазифалар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан Ахмедов Ижод Нарзиқулович— Жиззах вилояти педагогик маҳорат маркази директори этиб тайинланди. Бунга қадар у Пахтакор тумани ихтисослаштирилган мактаби директори лавозимида ишлаган.
Айни вақтда Ижод Ахмедов, Жиззах вилояти Директорлар кенгаши аъзоси ҳам ҳисобланади.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
18 сентября 2024