Найти в Дзене
16 подписчиков

🙄😓😜🤥😜😏 😏😀🤗😜


Куз ёмғири...

Самодан сув билан дардлар томмоқда,
Юзага қалқитиб қалбларнинг сирин.
Ҳазин бир навони эсга солмоқда,
Ва дилни ўртайди кузнинг ёмғири.

Япроқлар шивирлар маъюс забонда,
Ҳаётдан умиди эрур турфа хил.
Томчи-ла ер сари шўнғиган онда,
Сўнгги илинжлари бўлади чил-чил.

Йиғлайди табиат, йиғлайди осмон,
Шаррос ёш тўкканча титроқ заминга.
Йиғидан чарчаб сўнг тўхтагани он,
Ерга ғубор-чанглар кетади сингиб.

Ер билан фалакни боғловчи ёмғир,
Билиб, билмай юрак доғловчи ёмғир,
Хазонрезгиларга чирой бағишлаб,
Хаста кўнгилларни соғловчи ёмғир.

Эҳ, кузнинг ёмғири, кузнинг ёмғири...

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

🙄😓😜🤥😜😏 😏😀🤗😜  Куз ёмғири...  Самодан сув билан дардлар томмоқда, Юзага қалқитиб қалбларнинг сирин. Ҳазин бир навони эсга солмоқда, Ва дилни ўртайди кузнинг ёмғири.
Около минуты