16 подписчиков
Жиззахга хорижлик сайёҳларни кўпроқ нима жалб этади?
Жиззах вилоятига 2024 йилнинг ўтган 8 ойи давомида
298 минг нафар хорижий
976 минг нафар маҳаллий сайёҳлар ташрифи кузатилди.
⛰ Вилоятга ташриф буюраётган хорижий сайёҳларнинг асосий қисмини Хитой, Корея, Италия, Мексика, Полша, АҚШ, Англия, Германия, Франция ва Швейцария давлатлари фуқароларига тўғри келади.
Хорижий сайёҳлар кўпроқ Зомин, Бахмал, Фориш, Арнасой ва Ғаллаорол туманларидаги туризм объектларига ташриф буюрмоқда.
🗻 Хорижий сайёҳлар ҳудуддаги туризм объектларида яратилган шароитлар, миллий урф-одатлар, қўл меҳнатида тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар, бетакрор табиат, ҳушманзара тоғлар ҳамда адирликлар бўйлаб яратилган 5 кунлик "Етти юлдуз" туризм халқаси бўйлаб саёҳат мароқли эканини билдиришган.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
11 сентября 2024