Найти тему
16 подписчиков

Жиззахлик ёш рассомлар республика танловида ҳар учала ўрнини банд этишди.


Пойтахтдаги Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Ранглар жилосида – она диёр” расмлар танловининг республика босқичи ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, 7 ёшдан 13 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар ўртасида 1-2-3-ўрин жиззахлик ёш ижодкорлар Моҳирўй Хидирова, Фарзона Жуманазарова ва Самира Холиқовага насиб этди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Республика босқичи иштирокчиларининг барчасига сертификатлар топширилди.

Бугун кўргазманинг охирги куни.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Жиззахлик ёш рассомлар республика танловида ҳар учала ўрнини банд этишди.
Около минуты