16 подписчиков
❗️❗️❗️✅✅✅
Эндиликда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог" фахрий унвони жорий этилади
Президент атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларига оид таклифлар билан танишди.
Унга кўра, мамлакатда Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, қуйидаги талабларни белгилайди:
– Баландлиги 12 метрдан ортиқ ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган янги қурилган биноларни лойиҳалашда қўшни ҳудуднинг камида 25 фоизи ободонлаштирилиши зарур
– Экология вазирлиги ҳузурида “Яшил” хайрия жамғармаси ташкил этилади
– Электрон тўлов тизимлари иловаларида “Яшил тўлов” ихтиёрий хайрия маблағларини киритиш имконияти пайдо бўлади
Шунингдек, тадбирда тиббий туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
20 сентября 2024