Найти в Дзене
17 подписчиков

⚽️ Бугун катта футбол: Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРга қарши майдонга тушади


Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичида илк учрашувини КХДР термасига қарши ўтказади. Ўйин бугун, соат 19:00 да “Бунёдкор” стадионида бошланади.

Вакилларимиз КХДР термаси билан 11 маротаба ўзаро тўқнаш келган. Мазкур баҳсларда вакилларимиз 7 марта ғалаба қозонган бўлса, 3 дуранг ва 1 маротаба мағлуб бўлган.

Эътиборли жиҳати, илк марта 1998 йил ўтган Ўзбекистон – КХДР учрашувида 4:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, сўнгги баҳс 2019 йилда ташкил этилган ва унда ҳам вакилларимиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Статистикадан кўриниб турибдики, барча жиҳатларда Ўзбекистон терма жамоаси устун.

Умид қиламизки, жамоамиз жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичи илк учрашувида ғалабага эришади ва бу муваффақият сўнгги турга қадар давом этади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

⚽️ Бугун катта футбол: Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРга қарши майдонга тушади  Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичида илк учрашувини КХДР...
Около минуты