Найти тему
16 подписчиков

Кеча Зомин тумани Суффа 2400 платосида "МК Rally" халқаро мусобақаси ўтказилди.


Вилоят Туризм бошқармаси, Зомин туристик рекрацион зонаси ДУК, Ўзбекистон авто-мото туризм ассоциацияси ҳамда Россиянинг "Dreamteam" автотуризм жамияти билан ҳамкорликда ўтказилган мусобақада Қирғизистон, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Белорус давлатларидан вакиллар иштирок этишди.

Маълумот учун. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг 4г-иловаси билан "Россия Федерациясидан туристларни жалб қилиш бўйича чора тадбирлар дастури" тасдиқланган. Унга биноан жорий йилда Россиядан 1млндан зиёд туристлар ташрифини амалга ошириш, авто-мототуризм турларини ривожлантириш вазифалари белгиланган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Около минуты