16 подписчиков
Кеча, 9 сентябр куни соат тахминан 17:30 ларда Самарқанд шаҳри Беруний кўчасида жойлашган 86-уйнинг 3-қаватидаги хонадонлардан бирида газ чақнаши содир бўлган.
Чақнаш оқибатида икки нафар фуқаро танжароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлмаган.
Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, «Ҳудудгазтаъминот» ва ССБ ходимлари чиқишган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қўшимча маълумот тақдим этилади.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
10 сентября 2024