Найти тему
16 подписчиков

Сурхондарё вилоятидаги қурилиш объектларида назорат ўлчов фаолиятини амалга оширувчи МЧЖнинг етакчи мутахассиси Жиззах вилоятида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини енгиллатиш эвазига пул талаб қилган.


У жорий йилнинг май ойида прокуратура органлари томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида, ушбу МЧЖ томонидан Янгиобод туманида амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича ўтказилган назорат ўлчовида аниқланган қўшиб ёзиш ҳолатларини текширув хулосасида кўрсатмаслик ҳамда танишлари орқали тергов жараёнларида енгиллик яратиб бериш эвазига 400 млн. сўм талаб қилади.

ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда етакчи мутахассис талаб қилинган пул маблағидан 150 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Ҳолат бўйича қонунбузарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Сурхондарё вилоятидаги қурилиш объектларида назорат ўлчов фаолиятини амалга оширувчи МЧЖнинг етакчи мутахассиси Жиззах вилоятида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан
Около минуты