16 подписчиков
Бахмалда аҳоли яшаш манзилига келиб қолган Северцов қўйи табиатга қўйиб юборилди
Кеча Бахмал ўрмон хўжалиги ҳудудига яқин жойлашган қишлоққа Северцов қўйи - Қизилқум архари келиб қолган. Фуқаро архарни тутиб Бахмал ўрмон хўжалиги нозирларига топширган.
"Қизил китоб"га киритилган, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жониворнинг умумий аҳволи нозирлар томонидан ветеринар кўригидан ўтказилди. Ҳар томонлама соғлом деб топилган жонивор Нурота давлат қўриқхонаси ходимларига топширилди.
Маълумот учун. Северцов қўйи ХХ асрнинг ўрталарига келиб, айрим тарқалиш минтақаларида бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфида бўлган. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида мазкур тур Нурота давлат қўриқхонасида сақлаб қолинган.
Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси жониворни тутиб олган бахмаллик экофаолга унинг нобуд бўлишига йўл қуймай, тегишли давлат органларига топширгани учун миннатдорлик билдирди.
Около минуты
26 августа 2024