16 подписчиков
#Даҳонинг_болалиги #Кулгу
Ёшлигимда жуда камбағал эдик. Мен жуда нимжон ва кучсиз эдим. Устозимиз тозаликка қаттиқ эътибор берарди. Ким сиёҳдонидан сиёҳ тўкиб қўйса, унга икки жазодан бирини қўлларди. Бири уриш бўлса, иккинчиси бир доллар жарима эди. Мен сиёҳдонни жуда эҳтиёт қилардим. Чунки отам қўли калта бўлгани сабабли ошиқча доллар бера олмаганидек, мен ҳам устоз калтагига дош бера олмасдим. Лекин, мен қўрққан нарса содир бўлди. Сиёҳ партага тўкилиб кетди. Устоз менга ўқрайиб қаради. Эртага мени нима кутиб турганини билдириб бошим билан устозга ишора қилдим. Кечқурун отамга бўлган воқеани айтиб бердим. Отамнинг кўнгли юмшаб кетди ва устоз калтагидан қутилиб қолишим учун бир доллар берди. Эртасига долларни беришга кўзим қиймай, устоз калтагига бир амаллаб чидадим. Пешона терим билан ишлаб топган биринчи долларимга шу тарзда эришгандим... 😀
✍️Марк Твен
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
20 августа 2024