Найти тему
16 подписчиков

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан атроф-муҳитни асраб-авайлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Эколог” жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида республика бўйлаб плоггинг акцияси ўтказилмоқда.


Жиззах вилоят «Қалб нури» маркази жамоаси томонидан Экологик партиянинг вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда шанбалик ва плоггинг ўтказилди.

Уни марказнинг ишчи ходим ва кўнгиллилари марказ жойлашган ННТлар уйининг кириб-чиқиш йўлаклари ва ойналарини саранжомлашдан бошладилар. Сўнг Жиззах шаҳрининг маркази, Мустақиллик майдони ва вилоят драма театри биноси атрофи ҳам чиқиндилардан тозаланди.

- Мақсадимиз Ватанимиз жамолига доғ бўлиб турган чиқиндиларнинг камайишига ҳисса қўшиш. Экологиянинг софлигини асраш бугун ҳаммамизнинг чин инсоний бурчимиздир,-дейди «Қалб нури» маркази раҳбари Нодира Алимова.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Около минуты