16 подписчиков
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ МАҚСАДИДА ЖИЗЗАХ ШАҲРИНИНГ АЙРИМ МФЙЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида БУГУН 14 август куни 110/10 кВли "МАРКАЗ" подстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли соат 9:00 дан 17:00 гача қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчириш ҳолати юзага келади:
1. ЎРАТEПАЛИК МФЙ
2. ХАЛҚАОБОД МФЙ
3. ОҚҚЎРҒОНЛИК МФЙ
4. ОЛМАЗОР МФЙ
5. РАВАЛЛИҚ МФЙ
6. ОБОД МФЙ
7. МАДАНИЯТ МФЙ
8. БОБУР МФЙ
9. ИТТИФОҚ МФЙ
10. ДЎСТЛИК МФЙ
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.
Около минуты
14 августа 2024