Найти тему
16 подписчиков

#Фойдали_маълумот


Драббл (инглизча drabble - парча, бўлак) - ҳикоянинг ўзига хос кичик жанри. Унда, асосан, бирор воқеанинг қисқача тарихи берилади. Драбблни кутилмаган ечим билан якун топувчи энг қисқа ва тугал ҳикоя дейиш мумкин. Эҳтимол, бунга Чеҳовнинг жимитдеккина ҳикоялари ёки Абдулла Қаҳҳорнинг ўзи бир бетлигу, аммо олам-олам маъно-мазмунга эга ҳикояларини ҳам мисол қилсак бўлар.

Драббл ўз ватани Бирмингем университетида ғаройиб сўз ўйини сифатида қабул қилинди. Кейин Европанинг кўпгина мамлакатлари ёзувчилари бу борада ўзларини синаб кўришди. 1987 йилда эса Стив Мосс “New Time” журнали орқали танлов ўтказиб, иштирокчилар олдига 55 сўздан иборат тугал ҳикоя ёзиш вазифасини қўйди. Буни қарангки ёзувчилар бунинг ҳам уддасидан чиқишди. Хуллас, драббл деган янги жанр вужудга келди ва у кўпчиликни қизиқтириб қўйди.

✍️@Gefest84

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

#Фойдали_маълумот  Драббл (инглизча drabble - парча, бўлак) - ҳикоянинг ўзига хос кичик жанри. Унда, асосан, бирор воқеанинг қисқача тарихи берилади.
Около минуты