17 подписчиков
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда миллий ID-карталарни ва ОТМ дипломларини ўзаро тан олишни таклиф қилди
Ўзбекистон президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувида “Битта тур – бутун минтақа” тамойили бўйича миллий ID-карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Шунингдек, таклифлар қаторида Марказий Осиё таълим ва академик алмашув дастурини қабул қилиш ва мамлакатларимиздаги етакчи олий ўқув юртларининг дипломларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишни билдирган.
☝️Ташаббуслар ичида ушбу таклифларнинг амалга оширилиши қардош-қариндош халқлар алоқалари учун янада қулайликлар яратади. Бу илиқликлар қувонарли албатта.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
12 августа 2024