Найти тему
16 подписчиков

#СПОРТ


Ўзбекистон спорт делегацияси Париж Олимпиадасидаги иштирокини расман якунлади

Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон тарихидаги энг муваффақиятли мусобақа сифатида якунланди.

Ўзбекистон делегацияси мусобақада 13 та медаль — 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритди.

Республика медаллар ҳисобида 206 давлат орасида 13-ўрин, Марказий Осиё, МДҲ, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар орасида 1-ўрин, Осиё бўйича эса 4-ўринни (Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан кейин) эгаллади.

Олимпиада совриндорлари:

Олтин медаль:
Диёра Келдиёрова (дзюдо)
Улуғбек Рашитов (таэквондо WТ)
Разамбек Жамалов (эркин кураш)
Ҳасанбой Дўсматов (бокс)
Абдумалик Халаков (бокс)
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс)
Лазизбек Мулложонов (бокс)
Баҳодир Жалолов (бокс)

Кумуш медаль:
Акбар Жўраев (оғир атлетика)
Светлана Осипова (таэквондо WТ)

Бронза медаль:
Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо)
Алишер Юсупов (дзюдо)
Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш).

✍️@Gefest84
#СПОРТ  Ўзбекистон спорт делегацияси Париж Олимпиадасидаги иштирокини расман якунлади  Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон тарихидаги энг муваффақиятли мусобақа сифатида якунланди.
Около минуты