Найти в Дзене
16 подписчиков

Маркировкалаш назорати кучайтирилмоқда


Ўзбекистонда маркировка қоидаларига амал қилиш назорати кучайтирилмоқда. Энди сохта маркировка билан савдога чиқарилган товарлар мусодара қилинади, шунингдек жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда.

▪️2024 йил 1 сентябрга қадар Солиқ қўмитаси тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, пиво, дори-дармон ва маиший техника чакана савдоси билан шуғулланувчи барча корхоналарнинг «Асл Белгиси» тизимида рўйхатдан ўтиши назорат қилинади.

▪️2024 йил 1 ноябрга қадар маркировкаланиши лозим бўлган товарларнинг улгуржи савдоси фақат нақдсиз шаклда амалга оширилиши бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.

▪️2026 йил 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамаси сохта маркировка билан савдога чиқарилган товарларнинг мажбурий мусодара қилиниши, шунингдек бундай маҳсулотлар савдоси учун жиноий жавобгарлик белгиланиши бўйича таклифлар тайёрлаши шарт.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Маркировкалаш назорати кучайтирилмоқда  Ўзбекистонда маркировка қоидаларига амал қилиш назорати кучайтирилмоқда.
Около минуты