160 подписчиков
⚡️Улуғбек Рашитов – икки карра Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбек таеквондочиси!
Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиблигига эришган биринчи ўзбек таеквондочиси сифатида ўз номини спортимиз солномасига муҳрлаб қўймоқда. -68 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз финалда иорданиялик Заид Каримни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 2 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.
Около минуты
8 августа 2024