16 подписчиков
Вилоятимиздан икки нафар немис тили ўқитувчиси малака ошириш учун Германияга юборилди
Вазирлар Маҳкамасиниг «Ўзбекистонда немис тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ёшларни Германияда касбий таълимга йўналтиришга кўмаклашиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, 168 нафар немис тили мутахассис-ўқитувчиларининг Германияда билим ва кўникмаларини ошириши ҳамда барча ҳудудларда немис тилига ўқитиш курсларини ташкил қилиш кўзда тутилган. Савдо-саноат палатаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар ҳамкорлиги – “DUWK” бюроси ташаббуси билан йўлга қўйилган лойиҳа доирасида немис тили мутахассислари 5 йил давомида босқичма-босқич Германияда халқаро тоифадаги сертификатларни қўлга киритади.
Айни вақтда Германияда бўлиб турган 28 нафар лойиҳа иштирокчисининг икки нафари ЎзМУ Жиззах филиалининг хорижий тиллар кафедраси ўқитувчилари Севара Аҳмедова ва Ҳулкар Алимқуловалардир.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
7 августа 2024