Найти тему
16 подписчиков

Вилоятимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар раҳбарлари ўз ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш учун илк бор “Э-сайлов” ахборот тизими орқали мурожаат қилишди.


Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси вилоят бўлими раҳбарлари томонидан тавсия этилган ваколатли вакилларни рўйхатга олиш ҳамда уларга белгиланган шаклдаги мандатни бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Жиззах вилояти бўйича 12 та туман ва 1 та шаҳар сайлов комиссиялари тузилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Вилоятимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар раҳбарлари ўз ваколатли вакилларини  рўйхатдан ўтказиш учун илк бор “Э-сайлов” ахборот тизими орқали мурожаат қилишди.
Около минуты