16 подписчиков
Футзал бўйича 2-лига Жиззах вилояти чемпионати ва "Ҳоким кубоги" якунланди.
Мусобақа жорий йилнинг январ ойида старт олган. 54 та жамоа иштирок этган мазкур мусобақа якунида
1-ўрин "Политехник",
2-ўрин "Мудофаа",
3-ўрин "Ягона буюртмачи"
4-ўрин "Шароф Рашидов тумани" жамоаларига насиб этди.
Тақдирлаш маросимида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, мусобақада юқори ўринларни эгаллаган жамоаларни табриклади.
Якунда мусобақа ғолибига "Chery 7 Pro" автомобили, 2-ўринни эгаллаган жамоага 100 миллион сўм пул мукофоти, 3-ўринга эса 75 миллион сўм пул мукофоти ҳамда 4-ўринга 43 ҳажмдаги телевизор топширилди.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
5 августа 2024