16 подписчиков
#Ишбилармон_аёл_2024
ГУЛНОРА ИСМАТУЛЛАЕВА ЖИЗЗАХНИНГ “ЭНГ ИШБИЛАРМОН АЁЛИ” ДЕБ ТОПИЛДИ
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик- танловининг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги 34 та маҳаллада кўрик-танловнинг маҳалла босқичи ғолиблари деб топилган тадбиркор хотин-қизлар жорий йилнинг “Энг ишбилармон аёли” деган шарафли номни қўлга киритиш учун ўзаро беллашдилар.
Қандолатчиликка ихтисослашган “Хадижа барака маҳсулотлари” оилавий корхонаси раҳбари Гулнора Исматуллаева эса жорий йилдаги Жиззах шаҳрининг “Энг ишбилармон аёли” деб топилди.
Гулнора тадбиркорлик фаолияти орқали оиласи фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш билан биргаликда, кўплаб шогирдлар етиштирмоқда. Энг муҳими, маҳалладаги 5 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаган. Тадбир якунида барча иштирокчилар ЎзЛиДеП партиясининг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
16 августа 2024