16 подписчиков
🙄😏😜🤬 😏😀🤥😜🤣😜
Бугун 20 июль – Бутунжаҳон шахмат куни
Инсон тафаккурининг юксак маҳсули – шахмат асрлар оша башариятни ҳайрат довонлари аро етаклаб келади.
Асрлар мобайнида давр имтиҳонларидан ўтиб, улуғ кишилар таҳсинига сазовор бўлган, дунё халқлари ҳаётидан, умумжаҳон маданияти тарихидан муносиб ўрин эгаллаб келаётган ақл-идрок ўйини бугунги кунда ҳам барчанинг севимли машғулотидир.
Бинобарин, шахмат инсон қалбидан қайнаб чиққан туйғулар, ёлқин ҳислар, ақл-тафаккур билан уйғунлашади. Шахмат тахтасининг ҳар бир катагида сирли олам яширин. У кишини мушоҳада тарозисида тортилган фикрлар, жўшқин ҳислар гирдоби ҳамда кураш майдонига етаклайди.
Спорт, фан, санъат... Чинакам шахмат ўйинида буларнинг бари мужассам. Унинг жозибали оҳанрабоси, инсонга таъсир этиш кучининг сири ҳам шунда. Шахмат инсон характерини тарбиялаб, “ақл гимнастикаси” вазифасини ўтайди.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
20 июля 2024