Найти тему
16 подписчиков

17 июль куни Бош прокурор ўринбосари Ш. Аминов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида энергия самарадорлик бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволини таҳлил қилиш бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари вилоят ҳокимлигида танқидий муҳокама қилинди.


Энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича ташкил этилган Ҳудудий штаб фаолияти самарали йўлга қўйилмаганлиги натижасида вилоятда иқтисод қилишнинг қўшимча манбаларини аниқлаш чоралари кўрилмаганлиги ҳамда йирик истеъмолчилар ўртасида профилактик - тарғибот тадбирлари лозим даражада олиб борилмаганлиги айтилди.

Оқибатда, биргина Жиззах шаҳридаги 14 та корхонада бажарилиши мумкин бўлган айрим тадбирлар орқали 10,2 млн. кВт соат (9,2 млрд сўм) электр энергиясини иқтисод қилиш ёки йиллик истеъмолини 65 фоизга камайтирилишига эришилмаганлиги танқид қилинди.

Шунингдек, вилоятнинг айрим туман - шаҳарларида энергия ресурсларини талон - торож қилиш ҳолатлари фош этишдаги камчиликлар ва энергия таъминоти корхоналари тизимидаги коррупциявий ҳолатларга тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш якунига кўра, энергия самарадорлигини ошириш ва иқтисод қилиш юзасидан берилган вазифаларни ижросини таъминлаш бўйича Йўл харитаси тасдиқланиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

1 минута