17 подписчиков
🙄😏😀😅😓😜😜
✅Вазирлар Маҳкамасининг “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 322 сонли қарорига асосан жорий йилда Жиззах вилоятида
5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлардан 223 та ариза келиб тушди.
214 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди.
❇️Бу нимани англатади? Кириш имтиҳонлари якунларига кўра тўпланган балл бўйича талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизини ва ундан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тақсимланган квоталар асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида танловга кўра тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
16 июля 2024