17 подписчиков
🧐🧐🧐🧐❗️❗️❗️
Бугун, 15 июл куни соат 12:15да Жиззах вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Ғаллаорол тумани “Кукгумбаз” МФЙ ҳудудидаги адирликда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари ёнғинга соат 12:41да етиб бориб, 13:00да ўраб олинган ва 14:22 тўлиқ ўчирилган. Ёнғин 5 гектар майдонни ўраб олган.
Шунингдек, ёнғин жойига вилоят ФВБнинг 41 нафар шахсий таркиби ва ҳамкорликдаги хизматларнинг 27 нафар ходимлари жалб этилган. Содир бўлган ёнғин натижасида фуқароларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш мақсадида суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилоят ФВБ Ахборот хизмати.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
15 июля 2024