16 подписчиков
❗️❗️❗️‼️‼️‼️
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида ўрганишлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Ш.Рашидов туманидаги “Жиззах” давлат ўрмон хўжалигининг фаолияти ўрганилиб, хўжалик балансидаги ер майдонларида шакллантирилган манзарали дарахт кўчатлари плантациялари кўздан кечирилди. Бош прокурор ўринбосари томонидан хўжаликнинг бўш ер майдонларида қўшимча плантациялар барпо этиш бўйича топшириқ берилди.
Бундан ташқари, ўрганиш давомида Ш.Рашидов туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар сотиб олишда 446 млн. сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги ҳолати аниқланиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" банди ҳамда 209-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
12 июля 2024