16 подписчиков
“Менинг боғим” лойиҳаси 1-мавсумида вилоятимиздан 13 та маҳалла ғолиб бўлди.
Мулкуш, Ғалаба, Узун, Мустақиллик, Нуробод, Хонбанди, Совот, Бунёдкор, Зилол, Алишер Навоий, Тоқчилик, Янги бўстон маҳаллаларида янги боғлар яратилади.
Илк маротаба ўтказилган “Менинг боғим” лойиҳаси учун овоз бериш жараёни 27 июндан 7 июлга қадар давом этди. Унда Жиззахдан 57 та ташаббус рўйхатга олинган, 35 таси саралашдан ўтган ва 13 таси ғолиб бўлди.
Вилоятимиз бўйича 3.6 мингта овоз берилган. Энг кўп овоз (851 та) – Ғаллаорол туманидаги Мулкуш маҳалласи учун йиғилган, энг кам овоз (31 та) билан Арнасой туманидаги Янги Бўстон МФЙ барибир ғолиблар сафидан жой олди.
2,9 млрд. сўм маблағ ана шу лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилади.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
8 июля 2024