16 подписчиков
#ХАЙРЛИ_КУН
Денгиз устида ёмғир ёғаётган эди.
— Нега мен бу ердаман? - ҳайрон бўлиб ўйлади ёмғир томчиси. — Менсиз ҳам бу ерда жуда кўп сув бор! Худо мени чўлга ёки ўрмонлар ёнаётган жойга юборса, анча фойдали бўлар эди-ку?...
Шуларни хаёл қиларкан, томчи пастга шўнғиди. Пастда, чексиз денгизнинг ўртасида, кема ҳалокатга учраган оролда мўъжизавий тарзда омон қолган одамлар ётишарди.
Ҳаёт берувчи ёмғир томчилари уларнинг қуруқшаган лабига томди. Одамлар кўзларини очишди, оёққа туришди ва қутқарувчи кема етиб келгунича бебаҳо хазина сифатида тоза сув йиғдилар.
Улар ташналикдан ўлишларига йўл қўймаган бу ёмғирни юборгани учун Яратганга чексиз миннатдорлик билдиришди...
Ҳаётда содир бўладиган ҳар бир воқеа-ҳодисанинг ўз ўрни ва вақти бор. Ҳаммаси яхшиликка. Ёмғир томчиси мисол шошқалоқ ва бесабр бўлманг...
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
8 июля 2024