Найти тему
16 подписчиков

🙄😏😜😓🫠😜


Қуролли кучлар резервидаги десантчилар ҳарбий машғулот йиғинларига жалб этилибдилар. Йўриқчи улар билан машғулот ўтказиб, парашют билан сакрашга оид йўл-йўриқлар берибди:

— Самолёт бортидан сакраб чиққач, ҳалқани тортасиз. Бир оздан сўнг парашют гумбази очилади, ерга қўнасиз. Қўниш майдонида сизни автобус кутади. Автобусга чиқиб, яна шу ерга қайтиб келасизлар.

Резервдаги десантчилардан бири сакраб, айтилганидек ҳалқани тортибди. Парашют гумбази очилмабди. Тошдай тез пастга тушиб бораётган ҳарбий ўзига-ўзи жаврармиш:

— Хўш, парашют масаласида алдашди. Қани кўрайлик-чи, автобус кутиб туриши ростмикин?!

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

🙄😏😜😓🫠😜  Қуролли кучлар резервидаги десантчилар ҳарбий машғулот йиғинларига жалб этилибдилар.
Около минуты