16 подписчиков
❗️❗️❗️‼️‼️‼️
Гўдакнинг уволи урмайдими?!
ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси билан боғлиқ жиноятга чек қўйилди.
Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 1985 й.т., фуқаро “Э.Ж.” шаърий никоҳ остида яшаётган турмуш ўртоғи - 2003 й.т., “А.Г.” билан олдиндан тил бириктириб, 2021 й.т., фарзандини Фориш туманида яшовчи фуқарога 3 млн. сўм эвазига сотишга келишиб, сўралган пулни олаётган вақтида Жиззах шаҳридаги умумий овқатланиш масканида қўлга олинди.
Айни вақтда “Э.Ж.” ва “А.Г.”ларга нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
26 июня 2024