Найти в Дзене
20 подписчиков

❗️❗️❗️🚨🚨🚨


Жиззахда яна бир коррупцион ҳолатга чек қўйилди

ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси ва ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда коррупция билан боғлиқ жиноятга чек қўйилди.

Жиззах вилоятида яшовчи 1984 й.т., Дўстлик тумани иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими “Б.Х.” вилоятдаги давлат ташкилотида бюджет маблағларининг қонуний сарфланиши бўйича текшириш ўтказиб, текширишда аниқланган кўп миқдордаги хато ва камчиликларни далолатномада камайтириб кўрсатиш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу суммани хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Айни вақтда “Б.Х.”га нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

❗️❗️❗️🚨🚨🚨  Жиззахда яна бир коррупцион ҳолатга чек қўйилди  ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси ва ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда коррупция билан боғлиқ жиноятга чек...
Около минуты