Найти тему
16 подписчиков

🙄😶🥹2⃣0⃣2⃣6⃣⚽️


Яна Қатар, яна Эрон: Ўзбекистон ЖЧ-2026 саралаши доирасида ўз рақибларини билиб олди

Жаҳон чемпионатига саралаш босқичи учун қуръа ташланди. Ўзбекистон А гуруҳида иштирок этадиган бўлди. Унда вакилларимиз Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон ҳамда Шимолий Корея билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Ўзбекистон саралашни уйда бошлаб, уйда тугатади. Жамоанинг тақвими: 

2024 йил
1-тур. 5 сентябр. Ўзбекистон — КХДР
2-тур. 10 сентябр. Қирғизистон — Ўзбекистон
3-тур. 10 октябр. Ўзбекистон — Эрон
4-тур. 15 октябр. Ўзбекистон — БАА
5-тур. 14 ноябр. Қатар — Ўзбекистон
6-тур. 19 ноябр. КХДР — Ўзбекистон

2025 йил
7-тур. 20 март. Ўзбекистон — Қирғизистон
8-тур. 25 март. Эрон — Ўзбекистон
9-тур. 5 июн. БАА — Ўзбекистон
10-тур. 10 июн. Ўзбекистон — Қатар

3 та гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар мундиалга тўғридан тўғри йўлланма олишади. 3 ва 4-ўрин эгалари учун 4-саралаш босқичи ўтказилади. Осиёга 8,5 та йўлланма берилган.

P.S Маълумот учун, ЖЧ-2026 мусобақаси уч давлатда — АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Терма жамоамиз унга йўлланмани қўлга киритган тақдирда, йиллар давомида Green Card ўйнаб келаётган ватандошларимиз учун ажойиб имконият тақдим этилади. Сизни футболга қизиқтириш учун қўшимча мотивация олиб келдим😂

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

🙄😶🥹2⃣0⃣2⃣6⃣⚽️  Яна Қатар, яна Эрон: Ўзбекистон ЖЧ-2026 саралаши доирасида ўз рақибларини билиб олди  Жаҳон чемпионатига саралаш босқичи учун қуръа ташланди.
1 минута